Туркиянинг Истанбул шаҳрига кучли ёмғир ёғиши натижасида сел келди, баъзи кўчаларни сув босди. Бу ҳақда NTV телеканали хабар берди.
Кўчаларда сув одам тиззасигача кўтарилди. Биноларнинг ертўла қисмлари сувга тўлди. Ҳозирда қутқарувчилар ертўлалардаги одамларни эвакуация қилишяпти.

Истанбул четидаги Чаталжа ва Ҳадимкўй мавзеларида улкан торнадо юзага келди. Ижтимоий тармоқларда торнадо акс этган видео ва суратлар тарқалди.
Ноқулай об-ҳаво фабрикалардан бирининг томига зарар етказгани айтиляпти. Кучли ёмғир ва шамолдан энг кўп марказий туманлар: Таксим, Бешиктош, Ускудор, Ортакўй, Эсенюрт зарар кўргани айтилмоқда.

Суннатилла Абдуллаев
Тасодифий хабарлар
1 мартдан нималар ўзгарди?
Жонли девор, энг кучли жанговар техника. Президент Тўқаев қандай қўриқланяпти?
Мусулмонлар идораси: Пул тикиб ўйналадиган ўйинлар жуда катта гуноҳ
Оҳангаронда ЙТҲ натижасида келиб чиққан йирик ёнғин тафсилоти маълум бўлди
Фуқарони алдаган ҳоким ўринбосари қамалди