Ўзбекистон ва Туркманистон газ етказиб бериш бўйича янги битимни имзолашга келишиб олди. Бу ҳақда Туркманистоннинг “Олтин аср” давлат нашри хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур келишувга Ашхободда Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ва Туркманистон бош вазири ўринбосари Ботир Омонов иштирокида ўтказилган музокаралар эришилган.
Музокаралар давомида ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳамкорлик муҳим ўрин тутадиган шерикликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган. Шунингдек, Туркманистон энергетика ресурсларини хорижга, биринчи навбатда, қўшни давлатларга етказиб беришнинг кўп вариантли тизимини яратиш борасидаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Туркманистон табиий газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича янги шартнома тузишга келишиб олган.
Аввалроқ газ қувурининг Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон орқали тўртинчи тармоғини қуриш бўйича музокаралар олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди. Янги лойиҳа Туркманистондан йиллик газ етказиб беришни ҳозирги 40 миллиард кубометрдан йилига 65 миллиард кубометргача ошириши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Eron milliy valyutasidagi 4 ta nolni olib tashlaydi
Расул Кушербаев: «Мен «ёмон» депутатман!»
Соф тилда сўзламаганлар учун жарима
Прокурор нима учун сайёр қабул ўтказди.?
Россия Ўзбекистонга қандай қуроллар етказиб бериши маълум бўлди