Халқаро қидирувга берилган 3 нафар ўзбекистонлик Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудида қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида республика ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ташаббуси билан халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро қайтарилган. Улардан икки нафари фирибгарликда, яна бири одам савдоси билан боғлиқ жиноятни содир этганликда айбланмоқда.
Жиноят содир этгандан сўнг улар Бирлашган Араб Амирликлари ҳудудига қочиб кетган. Интерпол Миллий марказий бюросининг мақсадли фаолияти, хорижий ҳамкорлар билан доимий ҳамкорлиги ва Интерполнинг халқаро қидирув механизмларини ишга солиши туфайли уларнинг турган жойи аниқланган. Интерполнинг Абу-Дабидаги Миллий марказий бюроси кўмагида учаласи ҳам қўлга олинган.
Қидирувдагиларни топшириш турли ҳуқуқий механизмлар, жумладан, Интерполнинг Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюролари ўртасида эришилган махсус келишувлар доирасида амалга оширилган. Мазкур шахслар Ўзбекистон Интерпол Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка тортиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортига олиб келинган.
Тасодифий хабарлар
Бир йилда 2100 киши йўлларда вафот этди. Лекин, бу кам
Синглисига гап отган эркакдан ўч олган ака 19 йилга қамалди
22 ёшли аёлнинг сурат ва видеоларини интернетга тарқатмаслик учун пул талаб қилган шахсга жиноий иш очилди
Эрон Трампга билвосита ўлим билан таҳдид қилди
Марказий Осиё ва Германия раҳбарлари учрашади