?️Наманган вилоят прокурори Жахонгир Хатамовнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда аҳоли билан шахсий қабуллари ўтказиб келинмоқда.
Хусусан, Чортоқ туманида ўтказилган қабулда кредит ажратиш, қарздорлик ва алимент ундириш каби бошқа ижтимоий-иқтисодий масалалар юзасидан жами 13 нафар фуқароларнинг мурожаатлари келиб тушди.
?Мурожаатларнинг 2 таси ижобий ҳал этилиб, қолган 11 та мурожаатлар ўрганиш учун вақт талаб қилинганлиги боис, вилоят прокурори томонидан ижроси назоратга олинди.
Мисол учун, вилоят прокурорига мурожаат қилган фуқаро А.Х.нинг "Юрак ишемик" касаллигини даволатиши учун вилоят шифохонасининг "Кардиорематология" бўлимига йўлланма (ордер) ажратилишида қилган мурожаати жойида ҳал этилди.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, мурожаатларни кўриб чиқишда узоқ вақтдан буён ечимини топмаётган муаммоларни ҳал этишга, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини амалда тикланишига алоҳида эътибор қаратилди.
Тасодифий хабарлар
НАТО Украинага 500 млн евролик янги ёрдам пакетини юборади
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 33 нафарга етди
Мусулмонлар идораси олдида тўполон қилган шахсларга суд ҳукми ўқилди
Фарғонада ички ишлар ходими қўшмачи аёлдан пул ва жинсий алоқа сўради
Абдулазиз Мансур Янги йилни кутиш ва нишонлаш ҳақидаги гапларни рад этди