Гумонланувчи собиқ рафиқасига пичоқ уриб, ўз жонига қасд қилишга уринган.
Тўрақўрғон туманида яшовчи фуқаро Наманган давлат педагогика институти биноси олдида қиз билан жанжаллашиб қолган. ўзаро жанжал чоғида эркак собиқ рафиқасига пичоқ билан уриб жарохат етказган. Фуқаро воқеа жойида вафот этган.
Кейироқ Бош прокуратура 26 ёшли гумонланувчи 23 ёшли қизни пичоқлагандан сўнг ўз жонига қасд қилишга уринганини маълум қилди.
Қайд этилишича, эр-хотин 2022-йил январ ажрашган ва шундан буён фуқаролар алохида яшашган.
Гумонланувчи жанжал бошлаб, рафиқасидан унга қайтишини талаб қилган.
Суд эркакни Жиноят Кодексининг 97-моддаси 2-қисми <<ж, л>> бандлари (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топди, деб хабар берди namaganliklar.uz 'га Олий суд матбуот хизмати.
Эркак 17 йилу 6 ойга озодликдан махрум этилди, У жазо муддатини умумий режимли калонияда ўтайди.
Тасодифий хабарлар
АҚШ талабалар визаси учун суҳбатларни тўхтатди – ОАВ
“Реал” бир қарорга келиши керак
Путин ва Зеленский G20 саммитига боради – Индонезия ТИВ
Россия Ўзбекистон билан авиақатнов учун киритилган чекловларни бекор қилди
23-ўлим. Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди