Украина Хавфсизлик хизмати (СБУ) собиқ генерали Валерий Шайтанов давлатга хиёнат ва террорчилик ҳаракатига уринишда айбланиб, 12 йилга озодликдан маҳрум этилди, Бу ҳақда Украина Бош прокуратураси хабар бермоқда.
«Бош прокуратура томонидан очиқ айблов билан суд СБУнинг «А» махсус операциялар маркази бошлиғининг собиқ биринчи ўринбосарини давлатга хиёнат, террорчилик ҳаракатини содир этишга уриниш, шунингдек, ноқонуний муомалада айбдор деб топди», – дейилади идоранинг хабарида.
Шайтанов Россия томонига, жумладан, СБУнинг Донбассдаги ҳаракатларига оид махфий маълумотларни тўплаш ва узатишда айбланган, шунингдек, хизматнинг собиқ ходимлари орасидан террорчилик ҳужумлари содир этганларни қидирган. У қамоқ муддатидан ташқари, мол-мулкини мусодара қилишга ҳукм қилинган.
Бош прокуратуранинг аниқлик киритишича, Шайтанов кўнгилли чечен батальони командирини ўлдиришга тайёргарлик кўраётган бўлган.
Тасодифий хабарлар
Германияда Алишер Усмоновга қарши иккинчи тергов ҳам тўхтатилди
Лола Каримова қизи Марям билан алоқани узгани маълум бўлди
Мустақиллик байрами арафасида неча кун дам оламиз?
Президент Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ходимларига табрик йўллади
CNN: пандемия дунё океанига ҳам хавф солмоқда