Польша аэропортида Ўзбекистон фуқаролари орасида самолётга чиқиш учун жанжал юзага келмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуп Кабулжонов бу ҳолатга изоҳ берди.
«Карчова» назорат-ўтказиш пункти раҳбарияти қочоқлар, жумладан бошқа давлатлар фуқаролари сони кўпайганлиги сабабли тўпланиш нуқтасини босқичма-босқич бўшатишни сўрамоқда. Бу сўровларни инобатга олиб, кунига 3 маротабагача ташкил этилаётган махсус рейсларни ўз вақтида тўлдириш учун Ўзбекистон фуқаролари мунтазам равишда автобусларда Катовице аэропортига (360 км) олиб борилмоқда. Шу сабабдан ҳамда ушбу аэропортдан бошқа давлатлар фуқаролари ҳам фойдаланаётгани натижасида одамларнинг тўпланиши кузатилмоқда.
Элчихона илтимосига биноан шаҳар маъмурияти Катовице аэропорти биносига тартибли ўтиш ва йўловчиларни рўйхатга олишни ташкил қилди. Тартибни полиция назорат қилмоқда.
Бироқ, субъектив омил ҳам мавжуд. Ҳар бир инсон биринчи бўлиб учиб кетишни хоҳлаётганлиги туфайли тартибсизликлар кузатилмоқда.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг Полшадаги Элчихонаси илтимосига биноан фақат Ўзбекистон фуқаролари учун аэропортда иссиқ овқат ташкил этилган", деди у.
Тасодифий хабарлар
Женнифер Лопезнинг концерти сабаб Тошкентдаги айрим кўчалар ёпилди
Президент автомобиллар таннархини пасайтириш бўйича йиғилиш ўтказди
Шу ростми? 1 январдан 100 доллар 90 сўмга тенг бўлади!
Namanganda baliq ovlayman deb kanalga to‘r tashlagan 65 yoshli fuqaroni girdob tortib ketdi
Президент сайловини ўтказиш календарь режаси