Ўзбекистонлик 22 ёшли йигит Суриядаги террорчилик ташкилотига қўшилиб, жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Фото: ИИВ
Унга кўра, ДХХ ва ИИВ томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор суриштирувлар давомида, 2001 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Мухаммадали Тўхтаев Туркияга бориб, у ерда “Катиба ал-Ғуроба ал-Туркистон” террорчилик ташкилоти ёлловчиларининг таъсирига тушгани аниқланган. У айланма йўллар орқали Сурияга ўтиб, ушбу ташкилот сафига қўшилган, ҳозирда жанговар ҳаракатларда қатнашиб келаётган бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 244-2-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Президент сайловлари арафасида интернет блокланди
Эрдўған БМТни китоб билан савалади
НАМАНГАНЛИК ТАНИҚЛИ ШОИРАНИНГ КИТОБИ ОЗАРБАЙЖОНДА ЧОП ЭТИЛДИ
Андижондаги фожиа сабаб ИИБнинг 5 ходими ишдан бўшатилди, 3 нафари қамалди, 19 нафари жазоланди
Наманганда қадимий қувурлар топилди (фото)