Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига учиб кетди. Ундан сўнг Фарғона ва Наманган вилоятларига ташриф буюради. Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади.
1 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятига жўнаб кетди, дея хабар бермоқда унинг матбуот хизмати.
Ташриф давомида давлат раҳбари ҳудудлар иқтисодиёти, аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишади. Шунингдек, саноат корхоналари ва янги уй-жойларни кўздан кечиради. Ёшларга касб ўргатиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ишлари билан танишиш ҳам режада бор.
Ундан сўнг президент Фарғона ва Наманган вилоятларида ҳам бўлади.
Тасодифий хабарлар
Оммавий жанжал ортидан LikeCup лойиҳаси тўхтатилди
Самарқанддаги кийим-кечак бозорида ёнғин содир бўлди
Муҳаммад Салоҳ коронавирусга чалинди
Telegram даромадлари очиқланди
Бугун Наманганда 13 нафар бемор коронавирусдан соғайди