Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркияда бўлиб турган ватандошларни шу кунларда мамлакат бўйлаб ноқонуний миграцияга қарши курашиш доирасида ўтказилаётган «махсус рейдлар»дан огоҳлантирди.
Расмий хабарга кўра, мазкур рейдларда қўлга тушганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор. Улар Туркияда бўлиш қоидаларини бузган.
Маълум қилинишича, ушбу фуқароларнинг аксарияти Истанбул шаҳридан бошқа вилоятлардаги репатриация марказлари(Geri gönderme merkezi)га юборилмоқда.
«Келиб тушган аризаларга мувофиқ, Бош консулхона томонидан Туркия полицияси ва Миграция хизмати (Göç İdaresi) орқали фуқароларимизнинг ҳолати ўрганилганда, уларнинг ёнида шахсни тасдиқловчи ҳужжати (паспорт, İkamet İzni) бўлмагани ёки Туркияда яшаш ва ишлаш қоидаларини бузганликлари аниқланди», – дейилади хабарда.
Бош консулхона расмийлари, ўз навбатида, Туркияда бўлиб турган ўзбекистонликлардан маҳаллий қонунларга тўлиқ риоя этишни, ўзлари билан шахсни тасдиқловчи (паспорт) ва Туркияда яшаш рухсатини берувчи (İkamet İzni) ҳужжатларни олиб юришни сўрамоқда.
Тасодифий хабарлар
Эрон супертанкери АҚШ блокадасини ёриб ўтди
Россия Ўзбекистонга қандай қуроллар етказиб бериши маълум бўлди
Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобил импорт қилган?
Самарқандда 37 ёшли аёлни 1000 долларга сотмоқчи бўлган эркак қўлга олинди
Шу ростми? 1 январдан 100 доллар 90 сўмга тенг бўлади!