Украина томонининг Россия билан музокаралар позицияси ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиш ва ҳудудни ҳимоя қилишдан иборат. Бу ҳақда Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба телемарафон эфирида маълум қилган.
“Ушбу ҳаракатларни тўхтатиш, Россия қуролли кучларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетиш музокаралар столида. Гаплашиш керак, чунки уруш давом этмоқда. Урушни тўхтатиш керак. Украина ҳаётини, Украина шаҳарларини сақлаб қолиш керак, лекин гапириш таслим бўлишни англатмайди ва ҳеч ким таслим бўлишни режалаштирмайди. Келинг, Лавровнинг гапига қулоқ тутайлик, унга муносиб жавоб берамиз”, деган вазир.
Бундан ташқари, Россиянинг НАТОдан воз кечиш ҳақидаги талабини изоҳлар экан, Украина дипломатияси раҳбари Президент Владимир Зеленский ҳозир хавфсизлик кафолатлари ҳақида гапираётганини таъкидлаган.
“Ҳозир урушни тўхтатиш керак. Ҳозир Украина хавфсизлигини таъминлаш керак, шунинг учун ҳам Президент Украина хавфсизлиги учун кафолатлар ҳақида гапириш кераклигини айтди, лекин у ҳеч қачон НАТОни мақсад сифатида унутишимиз кераклигини айтмаган”, дейди Кулеба.
Хусусан, вазирнинг таъкидлашича, Украинанинг альянсга аъзо бўлиш масаласи боши берк кўчада, чунки бу ҳақда ваъда 2008 йилда берилган, бироқ 2022 йилгача НАТО томонидан ҳеч қандай қадам қўйилмаган.
Тасодифий хабарлар
Фазогир Солижон Шарипов: «Ўзга сайёраларда ҳаёт бор…» (интервью-монолог)
АҚШда коронавирус билан касалланганлар сони 2 миллион кишидан ошиб кетди
Муҳокама қиладиган ҳеч нарса йўқ. НАТО Зеленский ва Байдендан юз ўгирмоқда
Наманганда пиёда нохуш ҳодиса қурбонига айланди
Наманганда ЙТҲда ВАЗ-2101 ҳайдовчиси жароҳат олди