Наманганда «Спарк» ҳайдовчисига безорилик қилган «Каптива» ҳайдовчиси Қирғизстонга қочиб кетди

Наманганда «Спарк» ҳайдовчисига безорилик қилган «Каптива» ҳайдовчиси Қирғизстонга қочиб кетди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Янги Наманган туманида Спарк ҳайдовчиси ўзига қўполлик қилган Каптива ҳайдовчисининг кўзига суюқлик сепиб юборгани акс этган видео тарқалди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, 1987 йилда туғилган фуқаро Т.М. 31 август куни соат 09:30 лар атрофида «Келажак тонгги» маҳалласида Спаркда ҳаракатланиб кетаётган вақтида унинг орқасидан келаётган Каптива ҳайдовчиси Д.Й. йўл беришини сўраб, сигнал чалган.

Сўнг Спаркни қувиб ўтиб, автомашина ҳаракатланишига қаршилик қилган.Қайд этилишича, Д.Й. машинасида светофорнинг қизил чироғидан ўтиб, ортига қайтган ва Спарк эшигини очиб, фуқаро Т.М.га ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилган. Т.М. ёввойи ҳайвонлардан ҳимоя қилиш мақсадида ишлатиладиган суюқликдан Д.Й.нинг кўз қисмига сепган.

Шундан сўнг фуқаро Д.Й. воқеа жойидан кетган.Таъкидланишича, дастлабки суриштирув натижасида Д.Й. 31 август куни ўзининг шахсий ишлари билан Дўстлик чегара пости орқали Қирғизистонга чиқиб кетгани аниқланган. Ҳозирда унинг яшаш манзилига олиб келиш чоралари кўрилмоқда.

×