Швейцариянинг Лозанна шаҳрида Халқаро қиличбозлик федерациясининг Конгресси ўтказилди.
Конгресс кун тартибидаги асосий масала – ташкилотга янги Олимпиада цикли учун раҳбар сайлаш эди. Унда амалдаги президент Алишер Усмонов ғалаба қозониб, ташкилотдаги бошқарувини давом эттирадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Алишер Усмонов 2008 йилдан бери Халқаро қиличбозлик федерациясини бошқариб келмоқда.
Сайлов якунларига кўра ҳамюртларимиз ҳам ташкилотнинг бир қатор бўлимлари таркибий қисмига киришди. Жумладан, Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси бош котиби Гулнора Саидова тарғибот қўмитаси, Токио-2020 Олимпиадасида реферилик қилган Аида Ҳасанова ҳакамлар қўмитаси таркибига киритилди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукумат бўйича видеоселектор ўтказди
Ўзбекистондаги ўлим ҳолатларининг асосий сабаби маълум бўлди
+402. Йиллик антирекорд янгиланмоқда, икки бемор вафот этди
ДХХ Ўзбекистонда амалга оширилиши режалаштирилган иккита терактнинг олдини олган
Алимент учун қамалган фуқаро шифохонада вафот этди