Россияда 19 ёшли қизни 14 йил тутқунликда сақлаб, зўрлаб келган эркак ушланди

Россияда 19 ёшли қизни 14 йил тутқунликда сақлаб, зўрлаб келган эркак ушланди

Россиянинг Челябинск вилоятида 2009 йилда маҳаллий фуқаролардан бири томонидан ўғирлаб кетилган Екатерина исмли қиз бугун 31 июль куни тутқунликдан қочишга муваффақ бўлгани маълум бўлди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, озодликка чиққан қиз синглисини топган ва у орқали полицияга мурожаат қилган. Қизнинг айтишича, 2009 йилда уни Владимир исмли 37 ёшли эркак биргаликда спиртли ичимлик ичиш учун Смолина қишлоғига боришга таклиф қилган. Қишлоққа етиб боришгач, эркак уни деразалари панжарали, эшиги қулфланган уйга қамаб қўйган. 

Владимир уни қотиллик таҳдиди билан зўрлаб келган. Қиз қамалган уйда Владимирнинг онаси ҳам яшаган, бироқ ўғли ҳеч қаерга чиқмагани учун қўшнилари аёлни ёлғиз яшайди деб ўйлаган. 

Таъкидланишича, Владимир 2010 йилда тутқунликдаги қизнинг севгилисини ҳам ўлдирган. Яқинда Владимир кўп спиртли ичимлик ичгани ва ўта агрессивлиги сабаб онаси уни шифохонага ётқизган. Екатерина қамалган хонанинг эшиги эса тасодифан очиқ қолиб кетган ва қиз қочишга муваффақ бўлган. 

Эркакнинг уйини кўзадан кечириш чоғида хўжалик биноларининг биридан одам қолдиқлари топилган. Ҳолат юзасидан қотиллик айблови бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда икки ўзбекистонлик уч йил давомида тутқунликда сақлаб келингани маълум бўлганди.


Теглар:
×