2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети, Тошкент давлат юридик университети ҳамда Тошкент давлат педагогика университетида тажриба тариқасида босқичма-босқич масофавий ўқитиш шакли жорий этилади. Бу ҳақда Telegram`даги расмий ахборотлар эълон қилиб борилувчи каналда хабар берилди.
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Адлия ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари томонидан 2020 йил 1 августга қадар:
– масофавий ўқитиш шаклини амалга ошириш тартиби белгиланади;
– дастурий-аппарат комплекси яратилади;
– тегишли ОТМларнинг ўқув жараёнига масофавий ўқитиш платформасини жорий этилади ва зарур бўлган ускуналар билан жиҳозланади.
Тасодифий хабарлар
Баҳодир Жалолов кетди. Ўрнини Ҳасанбой Дўстматов эгаллади
Аҳвол оғир! Наманганда яна 9 та коронавирус билан касалланиш ҳолати қайт этилди
Интернет тезлиги пастлиги сабабли томда дарс ўтган ўқитувчига миннатдорчилик билдирилди
Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши мумкин. Водийдан ташқари
Ўзбекистонга Россиянинг Sputnik Ligh вакцинаси олиб келинди