Аномал иссиқ фонида Ўзбекистонда электр энергияси истеъмоли 2022-йилнинг ёз ҳамда 2023 йилнинг июн ойидаги рекорд кўрсаткичларни янгилади.
Хусусан, 2023-йил 26-июлда Республика бўйича электр энергияси истеъмоли 250,7 млн кВт⋅соатни ташкил этди. 2022-йилнинг худди шу кунида жами 236,9 млн кВт⋅соат электр энергияси ишлатилган бўлиб, кечаги кўрсаткич аввалги йилдагидан 5,8 фоиз ортиқ бўлди.
Бундан олдин 2023-йил 12-июл куни Республика бўйича жами истеъмол 247,5 млн кВт⋅соатни ташкил этиб, рекорд кўрсаткич янгиланган эди.
Шу билан бирга, 26-июл куни электр энергияси истеъмолининг соатлик талаби қарийб 12 300 МВтни ташкил қилди. Бу 2022-йилнинг шу кундаги ҳолатига нисбатан 1 500 МВт (+14,1 фоиз) кўпдир.
Маълумот учун, 2022-йилда максимал электр энергияси истеъмоли 27-июлда қайд этилган бўлиб, бу кўрсаткич 239 млн кВт⋅соатни, кундузги истеъмол қуввати 10 800 МВтни ташкил қилган.
Энергетика тизимидаги электр стансиялари томонидан кунлик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 243,9 млн кВт⋅соатни ташкил этди. Бу 2022-йилнинг шу кунги ҳолатига нисбатан 21,5 млн кВт⋅соат (9,6 фоиз) кўпдир.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво электр узатиш тармоқларининг ўтказувчанлик қобилияти 25 фоизгача пасайишига олиб келади. Бу, биринчи навбатда, тармоқларнинг физик хусусиятларига боғлиқ бўлиб, бундай ҳолларда зарур чора сифатида тармоқда мажбурий чеклов киритилмаса, йирик ҳажмдаги аварияларга сабаб бўлиши ҳеч гап эмас.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари мамлакатдан ташқарида ҳарбий ҳаракатларда қатнашмайди – Мудофаа вазирлиги
Япониялик олимлар барча қон гуруҳларига мос келадиган сунъий қон яратди
Мандаринни меёридан ортиқ истемол килиш қанчалик зарарлик?
Россия Украинага бостириб кириши ортидан Тошкент Киевга барча парвозлар бекор қилди
Тез ёрдам шифокорини калтаклаган шахс қамоққа олинди