Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа давлатларида ўртача иш ҳақига қанча бензин сотиб олиш мумкин?

Ўзбекистон ва дунёнинг бошқа давлатларида ўртача иш ҳақига қанча бензин сотиб олиш мумкин?

“Picodi.cоm” таҳлил бўлими дунёнинг турли мамлакатларида ўртача иш ҳақига қанча литр бензин сотиб олиш мумкинлигини аниқлади, деб ёзмоқда Spot.

Экспертлар 2023 йилнинг биринчи ярмида Европа ва Марказий Осиё давлатларида бензин нархларини таҳлил қилди. Унга кўра, июнь ойида ёнилғи нархи йил бошига нисбатан 5 фоизга ошди. Бензин энг кўп Арманистон ва Туркияда қимматлаган — мос равишда 18 ва 16 фоиз. Грузияда бензин 13,2 фоизга, Қирғизистонда эса 7,1 фоизга арзонлаган.

2023 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда бензин нархи 0,6 фоизга — бир литри 0,96 долларгача (деярли 11 минг сўм) пасайди.


Ўзбекистонда аҳоли 314 доллар ўртача маошга 328 литр бензин сотиб олиши мумкин. 2019 йилга нисбатан ўзбекистонликларнинг харид қобилияти учдан бир қисмдан кўпроққа ўсди — бунга аҳоли реал даромадларининг ўсиши ёрдам берди.

Натижада Ўзбекистон энг арзон бензинга эга давлатлар рўйхатида қолди. Бензинни бундан арзонроқ фақат Қозоғистон (литри учун 0,49 доллар), Россия (0,63 доллар), Қирғизистон (0,7 доллар) ва Беларусда (0,94 доллар) сотиб олиш мумкин. Энг қиммат бензин Франция, Греция ва Финляндияда қайд этилди.

Бензин индексининг мутлақ етакчиси Швейцария бўлиб, унинг аҳолиси 3000 литрдан ортиқ ёнилғи сотиб олиш имконига эга. Ундан кейинги ўринларда Люксембург (2413 литр) ва Дания (2033 литр).

Энг ёмон бензин индексига эга мамлакатлар эса Покистон (ўртача иш ҳақи учун 166 литр), Шри-Ланка (157 литр) ва Куба (27 литр) бўлди.

×