Ҳиндистон ва Франция Россия ҳамда Украина ўртасидаги урушни тугатиш бўйича аввалгиларидан фарқ қиладиган янги режа устида фаол ишламоқда. Бу ҳақда Le Monde хабар берди. Қайд этилишича, янги режа Хитой ва Африка давлатлари илгари сурган аввалги тинчлик ташаббусларидан сезиларли фарқларга эга. Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди 13-14 июль кунлари Парижга ташрифи чоғида ўз ҳукуматига Франция вакиллари билан биргаликда янги режа ишлаб чиқишни топширган.
14 июль куни Елисей саройида бўлиб ўтган матбуот анжуманида Моди муҳим масалаларни, жумладан, Россия ва Украина ўртасидаги уруш оқибатларини, шунингдек, коронавирус пандемиясини ҳал қилиш учун дунё давлатларини бирлаштириш зарурлигини таъкидлаган.
Франция Ҳиндистонни Россия ва Украина ўртасидаги урушни ҳал қилиш бўйича тинчлик ташаббусларини излашда муҳим ҳамкор деб билади, дея қайд этади Ле Монде.
Нарендра Моди ва Франция президенти Эммануэл Макрон ўртасидаги учрашувнинг асосий қисми Франция билан Осиё ва Африка давлатлари ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатаётган ушбу урушни муҳокама қилишга бағишланган.
Тасодифий хабарлар
Жаҳон лидерлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўллади
Тошкент ҳайвонот боғида аёл ўз қизчасини айиқ сақланадиган жойга ташлаб юборди...
"Алдама мени" кўрсатувида чиққан Жалолиддин Машарипов мухлисларнинг ғазабига йўлиқди
Фарғонада бўлиб ўтган ўйинда ҳакамлардан бирининг боши ёрилди
АҚШ Президенти Афғонистонда 8,6 минг нафар америкалик ҳарбий қолишини маълум қилди