Жорий йилнинг 22-24 январь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда Ўзгидромет огоҳлантириш билан чиқди.
Маълум қилинишича, 22-23 январь куни кечаси ва эрталаб Ўзбекистон бўйича асосан қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 22-23 январь кунлари қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 22-25 м/с гача кучайиши мумкин.
22-24 январь кунлари ҳарорат кечалари 3-8 даража совуққача, кундуз кунлари 3 даража совуқ 2 даража илиққача; шимолда кечалари 12-15 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража совуққача пасаяди.
Тасодифий хабарлар
7 та ҳудудда тест синовлари муддатидан олдин якунланди
Феврал ойида 87 млрд сўмга яқин кешбэк тўлаб берилди
Фарғонадаги масжидда пичоқбозлик бўлди (видео)
Рустам Иноятов лавозимидан озод этилди
Учқўрғон туманида қоровул ишхонасидаги 15.000.000 сўмлик дарвозани ўғирлади