Қашқадарё вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ЖҚБ ходими 6.000 АҚШ доллари билан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси Xabar.uzга хабар берди.
Хусусан, ходим ариза билан мурожаат қилган фуқаронинг шикоятини қонуний тартибда ўрганмасдан, жабрланувчининг бошқа бир фуқарога ер майдони сотиб олиш учун берган 27.000 ва у ерда амалга оширган қурилиш ишлари учун сарфлаган 13.000, жами 40.000 АҚШ доллари миқдоридаги пулларини ундириб бериш эвазига дастлаб 4.500 АҚШ долларини олган бўлиб, сўнгра яна 6.000 АҚШ доллари сўраган.
Таъкидлаш лозимки, ходимнинг тезкор тадбир вақтида воқеа жойидан қочишга ҳамда далилий ашё бўлган пулларни яширишга уринган ҳаракатлари жиноятни оғирлаштирувчи ҳолат сифатида баҳоланади.
Ҳозирда ходимга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Олий суд депутат Кушербоевнинг танқидига муносабат билдирди
Афғонистондан Термизга ракета ҳужуми бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш учун $600 млн қарз олди
Туркия ташқи ишлар вазири Фаластин ва Исроилга боради
Тошкентдаги кўприк тўсинларининг қулаши ортидан уч мансабдор қамоққа олинди