Хўжайли туманида 25 январь куни солиқ инспекцияси ошхонасида содир бўлган портлаш оқибатида бир киши ҳалок бўлди, икки киши жароҳат олди.
Қорақалпоғистоннинг Хўжайли туманида 25 январь куни давлат солиқ инспекцияси қошидаги ошхонада портлаш содир бўлди, деб хабар берди Республика Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Оқибатда бир киши олган тан жароҳатлари туфайли воқеа жойида ҳалок бўлган, яна икки киши Хўжайли тумани тиббиёт бирлашмаси шифохонасига ётқизилган.
Портлаш сабаблари аниқ эмас. Ҳолат юзасидан Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан жиноят иши қўзғатилди.
Аввалроқ Гулистондаги уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани, оқибатда 1 фуқаро жароҳат билан шифохонага олиб кетилгани ҳақида хабар берилганди.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев янги қарорни имзолади
“iPhone 13” эгалари пушти экрандан шикоят қилишмоқда
Бир ой олдин «ўлган» аёл ҳушига келди
Қонуннинг мазмун-моҳияти тушунтирилди
Аёл бошқарувидаги «Спарк» жарликка тушиб кетди