Самарқанд вилоятининг Пайариқ туманида эркак турмуш ўртоғининг уйига бориб, 62 ёшли қайнотаси ва 60 яшар қайнонасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа жорий йилнинг 10 июнь куни соат 12:00 лар атрофида содир бўлган.
Гап шундаки, 1988 йилда туғилган Ж.М. Пайариқ тумани “Накурт” маҳалласи Бектўпи қишлоғида яшовчи қайнотаси Р.Ж.нинг уйига келиб, рафиқаси З.А. билан оилавий масалаларда жанжаллашган. Эр-хотин ўртасидаги келишмовчиликка дастлаб қайнона Н.Ж., кейин эса қайнота Р.Ж. аралашган. Ўзаро жанжал оқибатида куёв аввал қайнонаси (1964 йилда туғилган), кейин эса қайнотасига (1962 йилда туғилган) ошхона пичоғи билан кўплаб кесувчи ва санчиб кирувчи жароҳатлар етказган. Оқибатда қайнота ва қайнона олган оғир тан жароҳатлари сабабли воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан куёв Ж.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а”, “ж” бандлари билан жиноят иши қўзғатилди.
Жиноят иши бўйича Ж.М. гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланган ҳолда Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
Тасодифий хабарлар
"Агробанк" ходими 100 млн сўмга яқин пулни "еб юборди"
«Бизга ҳеч ким ақл ўргата олмайди» — Шавкат Мирзиёев
Президент Ўзбекистоннинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисидаги қонунни имзолади
Ҳалимахоним жиноий иш очилиши, уйининг тортиб олиниши ва Юлдуз Усмонованинг ўғли ҳақида нималар деди?
Видео: Ўзбекистон фуқароси Туркияда ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармочқи бўлди