Япониянинг янги Бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашмоқчи

Япониянинг янги Бош вазири Ким Чен Ин билан шахсан учрашмоқчи

Япониянинг янги Бош вазири Фумио Кишида ўғирланган япон фуқаролари муаммосини ҳал қилиш учун Корея Халқ Демократик Республикаси раҳбари Ким Чен Ин билан шахсий учрашув ўтказишга тайёр. Бу ҳақда у Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди.  

“Ўғирланган фуқаролар муаммоси биз учун жуда муҳим. Биз ўғирланган барча фуқароларнинг тезроқ қайтарилишини талаб қиламиз. Мен Ким Чен Ин билан олдиндан шартларсиз шахсан учрашишга тайёрман”, деган у. 

Маълумот ўрнида, Токио Пхеньяндан КХДР махсус хизматлари томонидан ўғирлаб кетилган япон фуқаролари муаммосини ҳал қилишни талаб қилмоқда. Бу масала икки давлат ўртасидаги расмий дипломатик алоқаларни сақламайдиган муносабатларга тўсиқ бўлади. 2002 йилда Пхеньян атиги 13 япон фуқароси ўғирланганини тан олган ва улардан бештасига ўз ватанига қайтишга рухсат берган. Қолганлар ўлик деб эълон қилинган, қолдиқлар эса қариндошларига юборилган, уларнинг ҳақиқийлиги тасдиқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, Япония парламентининг иккала палатаси кеча, 4 октябрь куни кўпчилик овоз билан Фумио Кишидани Япониянинг 100-Бош вазири этиб сайлади. Жорий йилнинг 29 сентябрида эса у ҳукмрон Либерал-демократик партия раиси лавозимини эгаллаганди.

×