Ҳодиса Испанияда содир бўлган.
Мафия аъзоси 20 йиллик қидирувдан сўнг, Google Maps туфайли қўлга олинди. Бу ҳақда "lenta.ru" нашри хабар берди.
Италиялик Жоаккино Гаммино бир неча қотилликларга аралашган. У исмини, яшаш жойини ўзгартирган ва яқинлари билан ўн йилдан ортиқ алоқага чиқмаган. Гаммино Испанияга борган ва у ерда мева дўкони очган. Айнан шу дўкон унинг қўлга олинишига сабаб бўлди.
Гап шундаки, Google Maps иловаси учун шаҳар кўчаларини тасвирга олаётган машина уни дўкон яқинида суратга олган. Испания полициячилари Гамминони таниб қолган ҳамда дўконнинг ўзидаёқ қўлга олишга муваффақ бўлган.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда «автомойка» ходими мижознинг машинасини олиб қочди
Насиб этса, тез орада бу ташвишли кунлар ортда қолади – Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Наврўз билан табриклади
Мирзиёев ШҲТ саммитида нималарни таклиф қилди?
“Толибон” расмий Тошкент билан “Аср лойиҳаси” режасини ҳал қилишга уриняпти – ОАВ
Бош вазир Арипов “Бавария” мухлиси экани маълум бўлди