Россия Тергов қўмитасининг Приволжский транспорт тергов бўлими Самарадаги темир йўл вокзалида икки нафар полициячининг Ўзбекистон фуқаросини калтаклагани юзасидан жиноий иш очди. Бу ҳақда ҳудуд транспорт порокуратурасининг ахборотига таяниб «Интерфакс» хабар қилмоқда.
Ҳодиса 2020 йил 15 июлда содир бўлган. Полиция ходимларига айблов эълон қилинган ва вақтинчалик қамоққа олиш, яшаш ҳудудидан чиқармаслик тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланилган.
Жиноят иши Россия Жиноят кодексининг 286-моддаси 3-қисми «а» банди (Мансаб ваколатларини куч ишлатиш ва зўравонлик йўли билан суиистеъмол қилиш) билан очилган. Россия ИИВ Средноволжск транспорт тармоғи бошқармаси ходимлари гумонланувчи тариқасида ишга жалб қилинган.
Транспорт политасияси раҳбариятига ходимларнинг ишига идоравий назоратни кучайтириш бўйича кўрсатма юборилиши кутилмоқда.
Айни вақтда иккала полиция ходими ҳам ишдан ҳайдалган. Уларнинг бевосита раҳбарларига маъмурий жазо чоралари кўрилган.
Жиноят ишини тергов қилиш Россия Тергов қўмитасининг назоратига олинган.
Вазият билан жуда яхши таниш «Интерфакс» манбасининг хабар қилишича, низо полициячиларнинг фуқародан ҳужжат талаб қилиши оқибатида келиб чиққан.
«Транспорт полицияси ходимлари Ўзбекистон фуқаросидан ҳужжатларини кўрсатишни сўраган. Улардан бири номаълум сабабга кўра фуқарони урган», — дейди «Интерфакс» манбаси.
Тасодифий хабарлар
Наманганда жангда ўлган роҳиба суяк қолдиқлари мавжуд ибодатхона топилди
Ўзбекистондаги шифохоналарда коронавирусга чалинган қанча бемор қолди?
Машҳур блогернинг терговида янги рейд: катта миқдорда нақд пул топилди
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди