Энергетика вазирлиги 2021 йил 20-24 сентябр кунлари ўтказган махсус рейд давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланилаётган 67 та ҳолатни аниқлади. Ушбу ҳолатларда салкам 1 млн 400 минг куб метр табиий газ ноқонуний истеъмол қилинган.
Қайд этилишича, 20-24 сентябр кунлари ўтказилган махсус рейд чоғида жами 1 миллон 379 минг куб метр табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Таққослаш учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ ҳозирги кунда 130 минг хонадоннинг 1 кунлик газ истеъмолини ташкил қилади. Ушбу ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг энг кўпи Хоразм, Фарғона ва Тошкент вилоятларига тўғри келади.
Шу ўринда жорий йилнинг 9 ойида республика бўйича жами 2 минг 535 та табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бунинг натижасида 86 миллион 923 минг куб метр ёки 77 миллиард 877 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. Бу рақамлар қиёсланадиган бўлса, ушбу миқдордаги ҳажм ҳозирги кунда 40 минг хонадоннинг қарийиб 1 йиллик истеъмолини ташкил этади.
Тасодифий хабарлар
Косонсойда ўқитувчилар бетон қуйишда ишлатилгани тасдиқланди. Туман ҳокими бу ҳолат ОАВда чиқишини «пашшадан фил ясаш» деб атаганди
Одамларни “ухлатган” сохта Аксилкоррупция агентлиги ходими қамалди
Алимент учун қамалган фуқаро шифохонада вафот этди
Андижон прокуратураси биноси олдида аёл киши ўзини ёқиб юборди. Ҳолат бўйича бош прокуратура баёнот берди
АҚШ Сурияда қўшинларини қайта тўплашга киришган – ОАВ