Енгил вазнда собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов жамоасидаги афсонавий дўсти Даниэль Кормьенинг фикрига муносабат билдирди.
Икки вазнда собиқ UFC чемпиони ҳисобланган Кормье агар Чарльз Оливейра чемпионлик жангида Ислам Махачевни мағлуб этиб қўйса, Ҳабиб октанонга қайтиши мумкинлиги ҳақида гапирган эди.
"Ди Си ҳар доим турли ўйинларни бошлаган ва ҳозир ҳам шундай қиляпти. Албатта, вазиятга реал қарасак, бу мухлислар учун ажойиб янгилик бўлар эди. Ақлбовар қилмас драма, лекин мен Исламни кимдир ютиб қўйса, ўша пайтдаги эмоционал ҳолатим қандай бўлишини тасаввур ҳам қила олмайман", - деди Ҳабиб.
"Мен Ислам билан болаликдан отамнинг қўл остида чамаси 20 йил машғулот ўтказдик. Кейин биргаликда ҳаваскор фаолиятимиз бошланди. Навбати билан профессионалга ўтдик. Шу ўтган 20 йил давомида биз грепплинг, самбо ва аралаш яккакураш бўйича доимий тарзда рақобатлашиб келдик. Исламни мағлуб этишга чоғланган 300 нафардан зиёд спортчини кўрдим. Уринишларнинг бари чиппакка чиққан. Шу боисдан ҳам, агар Чарльз Исламни мағлуб этса, биз унинг маҳоратига тан берамиз. Албатта, бу ҳолат рўй берса, мен ўзимни ёмон ҳис қиламан. Аммо, Кормьенинг бу гаплари Ҳабиб шундай ҳолатда октагонга қайтишига хизмат қилмайди".
Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов Ислам Махачев ва Чарльз Оливейра ўртасидаги эҳтимолий жангнинг Абу-Даби ёки Рио-де-Жанейрода ўтказилиш вариантига ҳам тўхтатлиб ўтди.
"Чарльз ва Ислам зртасида вакант қолган чемпионлик камари учун жанг ўтказилса, адолатдан бўлар эди. Очиғини айтаман, агар жанг манзилини белгилашни менга қўйиб беришса, Бразилияни танлаган бўлар эдим. Ислам Чарльз Оливейрани унинг ватанида мағлубиятга учратишини хоҳлайман. Чемпионнинг ватанига бориб, камар билан ортга қайтиш бу сўз билан тасвирлаб берилмайдиган ҳиссиётларни тақдим этади. Бу жанг ҳақида яқин 50 йил давомида гапиришади, муҳокама қилишади. Ишончим комил, бу Исламга ҳам ёқади".
"Кейин UFC декабрь ойида Бразилияда катта шоу ўтказмоқчи эканини эшитдим. Бу бизга ҳам маъқул келади. Чарльз Оливейранинг мураббийи "Бразилияга келинглар", деганмиди. Бу борада бизда муаммо йўқ. Ислам Бразилияга боради ва Чарльздан ўзига тегишли бўлган нарсани олиб, уйга қайтади", - дея сўзларига якун ясади Нурмагомедов.
Тасодифий хабарлар
Феруза Бабашеванинг депутатлик ваколатлари муддатидан илгари тугатилди
Туркия Исроилни фаластинликларга қарши ҳужумларни тўхтатишга чақирмоқда
ЖССТ парранда гриппининг одамларга юқиш хавфи юқорилигидан огоҳлантирди
«1XBет»да катта пул ютқазган шахс ИИВга шикоят қилди
Арманистон таслим бўлди. Тоғли Қорабоғда уруш тугайди