Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған 11 май куни бир гуруҳ танланган ёшлар билан суҳбат ўтказиб, уларнинг саволларига жавоб берди. Унда давлат раҳбаридан тез-тез ўзининг ЛГБТга қарши эканини айтиши, Халқ демократик партиясини эса уни қўллаб-қувватлашда айблаши ҳақида сўралди.
Бунга жавобан, Эрдўған Туркия халқи оила институтини муқаддас деб билиши, кучли халқлар эса мустаҳкам оилалардан иборат эканини таъкидлади.
“ЛГБТ деб номланган нарса оила институтига қарши қаратилган ҳаракатдир. Бу заҳар аҳолисининг 99 фоизини мусулмонлар ташкил этувчи давлатда қабул қилиниши мумкин эмас. Бу бизнинг зараримизга ишлайди. Сайловдан олдин бу масала бўйича ўз қадр-қимматимиз доирасида ЛГБТга ижобий қарай олмаймиз. Чунки оиламизнинг муқаддаслиги барибир бунга йўл қўймайди. Бу динимизнинг талаби экан, биз ҳам унга шу йўсиндан қараймиз. Биз конституцияга ҳам муқаддас оила тушунчаларини киритмоқчимиз. Аммо, бунга имкон бўлмаяпти. Адолат ва тараққиёт партияси ўлароқ биз бунга охирига қадар қаршимиз. Оилани муқаддас кўрамиз ва мусулмон сифатида буни диний нуқтаи назардан қўллаб-қувватлолмаймиз.”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрдўған Туркияда матбуот эркинлиги йўқлиги ва журналистларнинг қамалаётгани ҳақидаги иддаоларга муносабат билдирганди.
Тасодифий хабарлар
Рамзан Қодировнинг саломатлиги нега ёмонлашди?
Эркак онасига ёрдам бериш учун келган тез ёрдам ходимини калтаклади
Нукусда ҳарбий хизматчи одамларга ҳужум қилди. У бир хонадоннинг 5 нафар аъзосини пичоқлаган
Наманганда 20 ёшли йигит 4 нафар ўқувчини пичоқлади
Президент қарори: UzAuto Motors биржа орқали сотилади