«Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» Президент қарори (ПҚ–62-сон, 24.12.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг ўринбосари – Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозими киритилди.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб, жумладан, қуйидагилар белгиланди:
- республикада тадбиркорликни ва маҳаллаларни иқтисодий ривожлантириш борасида ягона давлат сиёсатини юритиш;
- маҳаллабай ишлашнинг вертикал тизими асосида аҳолининг даромадли меҳнат билан бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка жалб қилиш ва ўқитиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш фаолиятига йўналтириш;
- ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчиларининг фаолиятини мувофиқлаштириш.
Қарорга кўра, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги таркибига ўтказилди.
Агентлик таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси ташкил этилди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Бандлик маркази мутасаддилари миллионлаб пулларни ўзлаштиргани аниқланди
Ўзбекистонда электрон виза бериш вақтинча тўхтатилди
Буюк шоир Алишер Навоий ҳақида фильм яратилди
Tashkent City ҳудудида расмга олиш тақиқланганми? Туризм қўмитаси тушунтириш берди
Ўзим ҳам уйсизлик азобини ҳис қилганман – Шавкат Мирзиёев