Индонезия пойтахти Жакартадаги иммиграцион ҳибсхонадан уч нафар гумонланувчи ўзбек жангариси бир офицерни ўлдириб, яна тўрт кишини оғир яралаб қочиб кетган. Бу ҳақда АП хабар берди.
Маълум қилинишича, қочганлардан икки киши қўлга олинган, учинчиси эса полиция томонидан таъқиб қилинаётганда каналга тушиб кетиб, чўкиб ҳалок бўлган.
Манбанинг келтиришича, улар жорий йилнинг 24 март куни Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг “Ал-Қоида”га алоқадор террористик гуруҳ аъзолари экани ҳақида маълумот берган. Улар билан бирга яна бир ўзбекистон фуқароси ҳам иш доирасида ҳибсда сақланган. Аммо ўша куни бошқалар билан бирга қочишга улгурмаган.
Гумонланувчилар февраль ойида Туркиядан Индонезияга келган. Расмийлар уларни ижтимоий тармоқларда тарғибот орқали издошлари ёллаганини аниқлаган.
“10 апрель куни уч киши ҳибсхонанинг шифтини бузиб, Рамазон рўзасида тонг отаётган пайтда офицерларга ҳужум қилган. Тўртинчи одам қочишга уринмасдан ҳибсда қолган”, дейилади хабарда.
Дастлабки тергов натижалари шуни кўрсатдики, уч нафар эркакнинг олдига Ўзбекистон элчихонасидан консуллик ходимлари ташриф буюриб, уларнинг Ўзбекистонга депортация қилинишини айтган. Келтирилишича, маҳбуслар бундан қўрқиб қочишга уринган бўлиши мумкин.
Тасодифий хабарлар
Шомуродовга кутилмаган харидор чиқди
Ўзбекистон элчихонаси Исроилга ҳамдардлик билдирди
Марказий Осиёнинг яна бир давлати фуқароларига АҚШга кириш тақиқланиши мумкин
Ишини эплай олмаган вазирлар истеъфога чиқади – Президент
ИИВ ЙҲХ бош бошқармаси «Суд орқа эшикка парда ўрнатишни қонуний деб топди» хабарини асоссиз деб ҳисобламоқда