Россия президенти Владимир Путиннинг кортежига Панцир зенит-ракета мажмуаси (ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаси сифатида фойдаланилади) ҳамроҳлик қилади. Бу ҳақда россиялик сиёсатшунос Станислав Белковскийга таяниб, UNИАН хабар берди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, Москвада ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими Россия президенти ўтирган автомобилни дронларнинг эҳтимолий ҳужумидан ҳимоя қилади. “Россия президенти аллақачон Панцир ҳаво мудофаа тизими ҳамроҳлик қилган кортежда ҳаракатланади. Мазкур тизим кортежга эҳтимолий дрон ҳужумининг олдини олади”, — дейди Белковский.
Унинг таъкидлашича, Путин кортежи иккита Aurus автомобилидан (Россия президенти сафари учун махсус ишлаб чиқилган машина) иборат.
“Путин қайси машинада ҳаракатланаётгани номаълум бўлиши учун иккита Aurus’да юради. Лекин бу давлатлар раҳбарлари учун одатий амалиёт. У ҳозиpда иккита танк, шаҳар бўйлаб Панцир назоратидаги кортежда ҳаракатланади”, — дейди у.
Тасодифий хабарлар
Навальний ўзига Қуръон китоби берилмагани сабабли судга мурожаат қилди
«Барселона» янги юлдузининг нархини 100 млн евро этиб белгилайди
ИИВ вазири ўринбосари ва департамент бошлиғига жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда маст ўғил отасини дўппослаб, ертўлага қамаб қўйди
Самарқандда 50 минг сўмга уйини йигит ва қизга ишқий муносабатлар учун бериб турган йигит ушланди