Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг қиёфасида ўзгаришлар бўлгани, юзи шишгани ортидан турли миш-мишлар тарқалмоқда. Айримлар уни Россия Федерал хавфсизлик хизмати томонидан заҳарланган бўлиши мумкин деб ҳисобламоқда. Украина ҳарбий эксперти Олег Ждановнинг UNIAN нашрига берган интервьюсида у ҳам шундай ўйлашини билдирган.
“Баъзи белгиларга кўра, унда ўткир буйрак етишмовчилиги қайд этилган. Шу сабабли унда ортиқча вазн ва тана шишиши кузатилган. Айтганча, ўтган ҳафта реанимация учун жиҳозланган тез ёрдам самолёти Москвага учган. Бундан ташқари, уруш шароитида Европа ўз ҳаво ҳудудида бу самолётнинг учишига рухсат берган”, деган Жданов.
Унинг айтишича, самолёт Беларусь ҳаво ҳудуди орқали Москвага қўнган, сўнгра Европадаги энг йирик тиббиёт университети – Нунбергга йўл олган. У ерда катта эҳтимол билан Қодиров ностандарт усуллар ёрдамида даволанмоқда.
“Муассасанинг ўзига хос хусусияти тиббий протокол меъёрларидан четга чиқишга имкон беради. Аслида бу университет шуниси билан машҳур”, дейди украиналик эксперт.
Шунингдек, у сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқлардаги “қодировчилар” тушунчаси ҳам йўқ бўлиб кетганини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қодировни давлош учун Бирлашган Араб Амирликларидан 40 йиллик тажрибага эга доcтор Ясин Эл-Шаҳат олиб келингани айтилганди.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
Расул Кушербаев ва Давлат Солиқ қўмитаси ўртасидаги суд санаси белгиланди
Президент Хоразмга жўнаб кетди
Тошкентдан $27,3 минг ва 1,8 млн рублни яшириб Истанбулга олиб кетаётган қўшни давлат фуқароси ушланди
Саида Мирзиёева ўғил фарзандли бўлди