Телеграмда бир овозли хабар роса тарқалди. Унда айтилишича, тиббий ниқоб кўп тақиб юрилиши натижасида одамларнинг ўпкаси қуриб қоляпти ва пневмония шу сабабли келиб чиқмоқда. Шу сабабли овозли хабарни юборган киши ҳаммага ниқоб тақмасликни маслаҳат берган.
Ушбу масалага бугун «Tez yordam» кўрсатувида иммунолог-инфеционист Aзиза Хўжаева муносабат билдирди ва бу гаплар илмий жиҳатдан мутлақо асоссиз эканлигини тушинтирди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва бошқа етук халқаро илмий муассасалар тиббий ниқоб тақиб юриш коронавирусни юқтириш эҳтимолини 70-90%га камайтириши ҳақида аллақачон бонг уришмоқда ва бутун дунё аҳолисини ниқоб тақишга тарғиб қилишяпти. Агар бунинг зарари бўлганда улар ҳеч қачон бундай маслаҳат беришмаган бўларди. Шунинг учун миш-мишларга ишониб қолманг, албатта ниқоб тақинг!
Тасодифий хабарлар
Фарғона вилоятига янги ҳоким тайинланди
Диққат! Коронавирус бўйича махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди
Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи айтилди
3 аср олдин Кариб денгизи тубига чўккан афсонавий хазина топилди – ОАВ
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморлар деярли қолмади