Аввалроқ, “Marca” нашри, Италиянинг “Ювентус” клуби футболчиси Криштиану Роналду Португалиядаги меҳмонхоналарини коронавирус тарқалишига қарши курашиш учун шифохоналарга бериши ҳақида хабар қилганди.
Роналду меҳмонхоналарини шифохонага айлантиришга рози бўлгани ўз тасдиғини топмади. Бу ҳақда журналист Ману Сайнc ўзининг Twitter'даги саҳифасида хабар берди.
“Криштиану ўз меҳмонхоналарини шифохоналарга айлантириши ҳақиқат эмас. Бу сохта янгилик”, деб ёзган журналист.
Ману Сайнc, асосан, “Реал Мадрид” футбол клуби ва португалиялик футболчилар ҳақида янгиликларни чоп этади. Журналистнинг айтишича, Роналду ушбу вирусга қарши бошқа кўринишда ёрдам беришга тайёр. Футболчининг ўзи, жорий йилнинг 12 март куни жамоадоши Даниел Руганида коронавирус топилганидан сўнг, Модейрадаги вилласида карантиндадир.
Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 174 115 нафарга етган. Бу касаллик туфайли 6 684 киши вафот этган. Беморлардан 5 937 нафари ёки 7 фоизининг аҳволи оғир. Шу кунгача касалликни юқтирганларнинг 77 826 нафари бу вирусдан фориғ бўлган.
Тасодифий хабарлар
Oʻzbekistonda dollar kursi 8700 soʻmga yaqinlashmoqda - valyuta kurslari
«Tashkent City»даги ёнғин бўйича расмий маълумот берилди (фото)
Хориждан Ўзбекистонга қайтган шифокорларга 50 млн сўмгача устама тўланади
13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади
Тошкентда хорижлик «Аҳмадбойлар» ушланди