Туркияда юз берган зилзила оқибатида вафот этган асли андижонлик 56 ёшли фуқаронинг жасади Ўзбекистонга юборилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Қайд этилишича, у Туркиянинг Ҳатай шаҳрида вафот этган. Унинг жасади бугун, 11 февраль куни Истанбул аэропортидан Фарғона шаҳрига юборилган.
“Марҳумни Аллоҳ раҳматига олсин. Яқинларига сабр тилаймиз. Бу борада Бош консулхонага моддий ва маънавий ёрдам берганларга ташаккур билдирамиз”, дейилади консулхона хабарида.
Маълумот учун, ҳозирда ушбу вилоятдаги қидирув-қутқарув жараёнларига жалб этилган ўзбекистонлик қутқарувчилар ўз ишини давом эттирмоқда.
Аввалроқ Туркиядаги содир бўлган даҳшатли зилзилада жароҳатланган 11 нафар ўзбекистонлик Тошкентга олиб келингани ҳақида хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Туркияда содир бўлган зилзила оқибатларини бартараф этишда фаол иштирок этмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғи билан жорий йининг 6 февраль куни кучли зилзиладан азият чеккан Туркияга инсонпарварлик ёрдами жўнатилди.
Бундан ташқари, дастлаб 100 кишилик қидирув-қутқарув гуруҳи, жорий йилнинг 9 февраль куни эса 71 кишилик иккинчи гуруҳ Туркияга юборилди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган болалар сони ортаётгани маълум қилинди
Telegram пуллик бўляпти
Эртага Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 23 даражагача исийди
Spark ва тез ёрдам машинаси ўзаро тўқнашди: қурбон бор
Марказий банк эски доллар банкноталари бўйича баёнот берди