Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва вилоят ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан Қўқон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйилди.
Аниқланишича, дурадгорлик билан шуғулланувчи, 1998 й.т. шахс муқаддам Туркиянинг Истамбул шаҳрида ишлаган вақтида “Тавҳид ва жиҳод катибаси” террористик ташкилоти эмиссарлари таъсирига тушади ва кейинчалик яшаш манзилига қайтиб келгач, мазкур ташкилот ғояларини атрофдагиларга тарғиб қила бошлайди. Натижада 9 кишидан иборат гуруҳ шаклланади.
18-27 ёш оралиғида бўлган гуруҳ аъзолари орасида реклама агентлигида ва поябзал ишлаб чиқариш цехида ишловчи, шунингдек, уй шароитида болалар кийимлари ишлаб чиқариш ва сартарошлик билан шуғулланувчи шахслар бор.
Таъкидлаш лозимки, улар Қўқон шаҳрининг турли мавзеларида тўпланиб, халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий раҳнамолари бўлган “Абу Салоҳ”, “Абдуллоҳ Зуфар”, “Абдуллоҳ Бухорий”, “Абдуллоҳ домла”ларнинг “ҳижрат” ва “жиҳод” тўғрисидаги маърузалари ҳамда даъватларини тинглаб, ўзаро муҳокама қилишган. Шунингдек, улар келгусида Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштиришган.
Гуруҳ аъзоларининг мобиль телефон аппаратларида республикамиз қонунчилигида таъқиқланган аудио-видео кўринишидаги диний материаллар борлиги аниқланди.
Ҳозирда Жиноят Кодексининг тегишли моддаларига асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ДХХ матбуот хизмати
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Россия коронавирусга қарши дастлабки дорини тақдим этди
Талаба қизлар ётоқхонасига ўрнатилган камера бўйича ректорат тилга кирди, ИИБ тергов бошлади
Instagramдаги битта пости учун миллион доллар оладиган юлдузни биласизми?
Tramp Marsga Amerika bayrog'ini o'rnatmoqchi
Интерпол халқаро қидирувга берган ўзбекистонлик Қирғизистонда ушланди