Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизматининг хабарига кўра, Пандемия хавфи туфайли Россия ҳукумати мамлакат ҳудудида чет эл фуқароларининг қонуний бўлиши ҳуқуқини берувчи барча ҳужжатлар, жумладан, патентларнинг амал қилиш муддатини 2020 йил 15 июнгача узайтирган эди.
Шу боис бугундан, яъни 16 июндан бошлаб Россия Федерацияси ҳудудида чет эл фуқароларининг ишлаш ҳуқуқини берувчи рухсатнома, патент расмийлаштириш зарур бўлади.
Шунингдек, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Россия Федерациясида вақтинча бўлиш, вақтинча ёки доимий яшаш, яшаш жойида рўйхатда туриш муддатлари 2020 йилнинг 15 сентяригача тугаши кўзда тутилган бўлса, ушбу муддатларни тугатмаслик.
Россия Федерациясидан маъмурий тартибда чиқариб юбориш тўғрисида қарор қабул қилинган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг мамлакатдан ихтиёрий чиқиб кетиш, депортация қилиш муддатларини 2020 йилнинг 15 сентябрига қадар узайтириш белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Энди радар орқали қайд этилган қоидабузарлик учун қарор бир ойдан кечиктирилса, жарима қўлланмайди
Саудия Арабистони зиёратчиларни огоҳлантирди
АҚШ: коронавирусни даволашда безгакка қарши дорилар синалиб, 20 киши вафот этган
Ўзбекистонлик фуқаро Санкт-Петербург метросида маст ҳолда полициячиларга ҳужум қилгани учун 10 ойга қамалди
Наманганда поезд 82 ёшли фуқарони уриб кетди