АҚШ Президенти Жо Байденнинг коинот соҳасидаги нотўғри ҳисоб-китоблари “жаҳон урушини бошлаш учун баҳона” бўлиши мумкин. Бу ҳақда америкалик сиёсий шарҳловчи Гордон Чанг “Daily Express” газетасига берган шарҳида маълум қилди.
"Уруш бошланишининг дастлабки белгиларидан бири: Қўшма Штатларнинг кўчирилиши”, деган у нима учун бундай хулосага келганига аниқлик киритмасдан.
Унинг фикрича, Америка раҳбари Вашингтоннинг рақобатчиларини заифлаштириш учун ҳеч қандай ҳаракат қилмаяпти.
“Байден маъмурияти Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш вазифасини бажара олмайди”, деб қўшимча қилган Чанг.
Сўнгги пайтларда Ғарбда Россия билан боғлиқ бўлган урушларнинг турли сценарийлари мунтазам равишда айтиб келинмоқда. Москва ўз навбатида ҳеч кимга ҳужум қилмоқчи эмаслигини бир неча бор таъкидлаган.
Тасодифий хабарлар
Вояга етмаган шахсни сўроқ қилишда психолог иштирок этиши белгиланди
АҚШ ҳарбийлари Эквадорда ҳам махсус операция бошлади
Наманганда ухлаб қолган Nexia ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида вафот этди
МИБ вазифасини уддалолмагани учун якунладими? Бюро изоҳ берди
Миср ҳукумати мактабларда ниқоб ўрашни тақиқлади