Бугун соат 07:32 да Учтепа тумани «Катта Чўпонота» МФЙ ТХАЙ кўчаси Бўрижар канали устидаги кўприкдан ҳаракатланиб кетаётган «Газель» русумли автомобилда ёнғин юзага келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хабарга кўра, 2 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 07:37 да етиб бориб, ёнғин соат 07:43 да бартараф этилган.
Ёнғин натижасида автомобилнинг матор ва салон қисми ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Тасодифий хабарлар
Фарғонада томорқасида 450 туп кўкнори эккан онахон ушланди
Ҳабиб ва Жастин ўртасидаги жанг олдиндан келишилганми?
Рустам Жўраев Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари бўлди
Бухоро ҳокими Карим Камолов дафн этилди. Мирзиёев марҳумнинг қабрини зиёрат қилди (ФОТО)
Ўзбекистон телеканалларида дорилар рекламалари ва таниқли шахсларнинг уларни реклама қилиши тақиқланади