Фарғона вилояти Бувайда туманида томорқасида 450 туп кўкнори эккан 67 ёшли онахон ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Бувайда тумани ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида 1958 йилда туғилган Бувайда қишлоғида яшовчи аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 450 туп кўкнори ўсимлигини парваришлаб келаётгани аниқланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 270-моддаси (Тақиқланган экинларни етиштириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Дабдабали тўй қилганлар катта жаримага тортилиши мумкин (Қирғизистон)
Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди
Ўзбекистонда Twitter, TikTok ва ВКонтакте блокдан чиқарилиши кутилмоқда
Уруш Украинадаги қанча боланинг умрига зомин бўлди?
Ўзбекистонда 2 мингдан зиёд номсиз кўчалар, 1 миллиондан ортиқ рақамсиз уйлар бор