Канаданинг Маркхем шаҳрида яшовчи 23 ёшли Менхаз Замон сирини яшириш учун бутун оиласини ўлдирди. Бу ҳақда «РИА» хабар берди.
Бангладешдан Канадага кўчиб борган йигитнинг ота-онаси у билан жуда фахрланар эди. Улар ўғлининг нуфузли университетда муҳандислик бўйича ўқиётганига ва уни порлоқ келажак кутаётганига амин эдилар.
Аслида, йигит ҳеч қаерда ўқимади, аксинча, кун бўйи компьютер ўйинларидан боши чиқмади. Университетга ҳам кира олмади. Маҳаллий коллежга қабул қилинганди, аммо кейинчалик ўқий олмагани учун ҳайдалди. Менхаз бу ҳақда яқинларига айтмади, аксинча, бир неча йиллар давомида ҳар куни уйидан ноутбук билан чиқиб кетар, кечаси қайтиб келарди.
Битирув кунидан бир кун олдин Менхаз қариндошлари ҳеч нимани билмасликлари учун уларни йўқ қилишга қарор қилди. Кундузи соат учларда отаси ва синглиси уйда йўқлигидан фойдаланиб, дам олиб ётган онасини ўлдирди. Тахминан бир соатдан кейин бувисини ҳам бирёқли қилди. Кечқурун ишдан қайтган синглисини, ярим тунда эса отасини ўлдирди.
Шундан сўнг йигит Интернетдаги дўстлари билан алоқага чиқиб, бутун оиласини ўлдирганлигини айтди. Улар аввалига ишонишмади. Бироқ у қонли пичоқ ва мурдалар билан тушган селфини юборди. Онлайн ўйиндаги шериклари бу ҳақда Канада расмийларига хабар беришди. Фақат улар жиноятчининг никнеймини билишарди, холос.
Полиция эртаси куни эрталаб йигитнинг жойини аниқлаб, уйига етиб келди. Ўша пайтда Менхаз қариндошларининг жасадлари билан бирга эди.
Тўртта қотиллик учун канадаликка дастлабки 40 йил ичида афв этиш ҳуқуқисиз умрбод қамоқ жазоси тайинланди. Судда Менхаз оиласини биладиган одамлардан кечирим сўради.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 1 ноябрдан карантин кучайтириладими?
Хушхабар! Ўзбекистонда яна 8 нафар бемор тузалди (ФОТОГАЛЕРЕЯ)
Қашқадарёда автомобилга ўрнатилган газ баллони портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Пригожин нега Москвага ҳужум қилмоқчи бўлганини айтди
АҚШ ва Буюк Британия Алишер Усмоновга санкция жорий қилди