30 март куни Озарбайжонда 33 ёшли эркак онасини болталаб, ўзини эса ёқиб ўлдирди. Бу ҳақда “Охu.az” хабар қилди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган Анар Аллоҳбердиев 1959 йилда туғилган онаси Чечак Сердаровага ҳужум қилиб, уни болта билан аёвсиз тарзда ўлдирган.
Воқеа ортидан эркак ўз жонига қасд қилган. У ўзига ёнувчан суюқлик сепиб, ўт қўйган. Олинган оғир тан жароҳатлари оқибатида у ҳам ҳодиса жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса содир бўлган ҳудудга зудлик билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва тезкор хизматлар етиб келган. Ҳозирда воқеа жойи кўздан кечирилмоқда, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мазкур жиноятнинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодисанинг барча тафсилотларини аниқлашга қаратилган тергов ишлари давом этмоқда.
Тасодифий хабарлар
Shveytsariya kompaniyasi Toshkentdagi yangi aeroport terminalini quradi
Интернат-мактаб тарбияланувчисига оид тарқалган видеони Бош прокуратура ўрганади
Президент янги қарор қабул қилди
7 та ҳудудда тест синовлари муддатидан олдин якунланди
«Guangzhou» тиббиёт марказидаги фирибгарликлар бўйича жиноят иши қўзғатилди