Бухоро вилояти ИИБнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 5 январдан 6 январга ўтар кечаси айрим метан газ ёқилғи қуйиш шохобчаларида ўрганишлар ўтказилган.
Хусусан, «Дилдора» МЧЖнинг Вобкент туманидаги 2 та, «Осиё Бухоро газ», «Норбоев Шерзод Юнусович» ва «Грант газ сервис»МЧЖларнинг Бухоро шаҳридаги, «Реал химик» МЧЖ нинг Бухоро туманидаги жами 6 та метан қуйиш шохобчалари кўздан кечирилган.
Ўрганиш давомида, «Дилдора» ва «Осиё Бухоро газ» МЧЖларга қарашли 3 та шохобчаларга келган табиий газ қувурларига ўрнатилган «Автопилот-ПРО»«русумли газ ҳисоблаш ускунасидаги мавжуд импульс трубкаси маҳкамланганда, газ ўтиш ҳаракати пасайиши натижасида, ҳақиқатдан газ диафрагмасидан ўтаётган газ ҳажми сунъий равишда камайтирилган ҳолда кўрсатилишига эришилганлиги аниқланган.
Натижада «Дилдора» МЧЖга қарашли 2 та шохобча томонидан 11,1 млрд. сўмлик (11.162.880 м3) ҳамда «Осиё Бухоро газ» МЧЖга қарашли шохобча томонидан 15,1 млрд. сўмлик (15.153.6003), жами 26,2 млрд. сўмлик табиий газ яширин равишда талон - торож қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“ХАЛИМБОЙ” ким эканлиги маълум бўлди
Netflix Амир Темур ҳақида фильм суратга олди
Тошкентда ЙПХ ходими мотоциклчи қиз билан пойга ўйнади
Миллий авиакомпания директори коронавирус қурбонига айланди
Президент ўзини банд қилган аҳолига енгилликлар бериш, интернет орқали хизмат кўрсатишни ривожлантиришга топшириқ берди