Netflix стриминг платформаси Амир Темурнинг ҳаёти ва ҳокимиятдаги йўлини ҳикоя қилувчи тарихий драма – “Темур: Сўнгги ғолибнинг юксалиши” номли фильмни суратга олиш ишларини тўлиқ якунлади. Бу ҳақда фильмнинг Instagram саҳифасида эълон қилинди.
Қайд этилишича, ушбу асар буюк саркарданинг шонли юксалиш тарихини аниқлик ва ўша давр муҳитига алоҳида эътибор билан намоён этади.

“Биз минтақанинг энг муҳим шахсларидан бири ҳаётини айнан у яшаган ва жанг қилган ерда акс эттирдик. Бу суратга олиш жараёни учун бебаҳо имконият бўлди”, дея изоҳ берган фильм муаллифлари.

Маълумот учун, унинг режиссёри Жейкоб Шварц, сценарий муаллифи эса Мэтью Грин. Амир Темур ролини америкалик актёр Кристиан Мортенсен, Амир Ҳусайнни Маҳеш Жаду, Темурнинг рафиқаси Ўлжой ролини эса Юлдуз Ражабова ижро этган.

Лойиҳага 2022 йил охирида старт берилган. Тасвирга олиш ишлари Ўзбекистон ва Қозоғистонда бўлиб ўтган. Ҳозирда фильм постпродакшн босқичида. Унинг премьераси жорий йил ёзининг охирида бўлиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Яқин соатлар ичида Отабек Сатторий иши бўйича суд томонидан якуний қарор чиқарилиши мумкин
Алишер Усмонов Наманган учун «Спутник V» вакцинаси ажратилишини сўради
Ўзбекистонда меҳнат мигрантларига 10 миллион сўмгача микроқарзлар берилади.
Қизил чизиқ босилди: Эрон ҳаво ҳудудини, Исроил эса мактабларини ёпди
Орзуга айб йўқ! Қирғизистон дунё тартибини ўз қўлига олмоқчи