Жорий йилнинг 4 январь куни Жиззах вилояти Зафаробод туманида жойлашган 30-сон жазони ижро этиш манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкумлар Н.М. ва К.А.лар, кечки йўриқномага келмаганликлари ва маъмуриятнинг рухсатисиз муассаса ҳудудини тарк этганликлари ҳақида хабар берилган эди.
ИИВ ЖИЭД ахборот хизмати қўшимча қилишича, маҳкумлар ушланган.
Амалга оширилган тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жорий йилнинг 5 дан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади, дейилади хабарда.
Қўшимча килинишича, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексининг 114-моддасига кўра жазони ижро этиш муассасаси ҳисобланган манзил-колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар колония ҳудуди доирасида соқчисиз, эркин юриш, ишлаш, маъмуриятнинг рухсати билан колония ҳудудидан ташқарида назоратсиз ҳаракатланиш ҳуқуқидан фойдаланадилар.
Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтариладилар.
Тасодифий хабарлар
Мактаб ўқувчилари ишлаши мумкин бўлган соҳаларнинг рўйхати тузилди
Европа Иттифоқи Афғонистонга Ўзбекистон орқали ёрдам бермоқчи
7 яшар қизини тинимсиз калтаклаб, бармоғини синдирган онага жиноий иш очилди
Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди
Зангиотада «иккинчи» гуруҳ қўлга олинди