“Ўзбеккино” Россияда сақланаётган ўзбек фильмларини қайтармоқчи

“Ўзбеккино” Россияда сақланаётган ўзбек фильмларини қайтармоқчи

1-5 октябрь кунлари Москва ва Қозон шаҳарларида Россияда Ўзбек киноси кунлари бўлиб ўтиши хабар қилинганди.

“Госфильмофонд”да сақланаётган ўзбек фильмлари қайтарилиши мумкин

Кино кунларини ўтказишдан асосий мақсад Россияда ўзбек кинематографиясини оммалаштириш, мамлакатлар, тарихан яқин халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашдан иборат.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов турли йилларда яратилган ва бугунги кунда Россиянинг “Госфильмофонд”да сақланаётган ўзбек фильмларини қайтариш бўйича музокаралар олиб боради.

Ўзбек киноси олами ёшларига маҳорат дарслари ўтказилади

Тадбирлар “Ўзбеккино” Миллий агентлиги, Россия Федерацияси Маданият вазирлиги ва Ўзбекистон Республикасининг Москва шаҳридаги Элчихонаси томонидан ўтказилмоқда.

"Мамлакатимиз учун бўлғуси кинокадрларни шакллантиришнинг муҳимлигини яхши англагар эканмиз, Ўзбекистон делегацияси таркибига бир гуруҳ иқтидорли ёшлар ҳам киритилди, улар учун ВГИК, Мосфильмга ташрифлардан ташқари Россия кино санъатининг кўзга кўринган усталари иштирокида маҳорат сабоқлари ва тренинглар ўтказамиз", деди “Ўзбеккино” раҳбари.

Манба: Aniq.uz

×