Бухоро Соғлиқни сақлаш бошқармасининг девонхона мудираси 500 доллар билан қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси хабар бермоқда.
Таъкидланишича, жорий йилнинг 2 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Ҳолатга кўра, Бухоро вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси девонхона мудираси Д.С. 23 ёшли фуқаро Х.Ж.га уни вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига ҳамшираликка ишга жойлаштириш ваъдасини берган. Бунинг эвазига Бухоро шаҳридаги «Мироншоҳ» кафеси олдида Х.Ж.дан 500 долларни пора тариқасида олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Айни пайтда тергов олди суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Мен сизларга нима дегандим?» — Лукашенко Ўзбекистон ҳақида айтган башоратини эслатди
Ukrainada ikki boshli chaqaloq tug‘ilishiga tashqi omillar ta’sir qilganligi taxmin qilindi
Yarim finalgacha faqat ikki bokschimiz yetib keldi
Попда Nexia КамАЗ “тагига” кириб кетди. Қурбон бор
Шавкат Мирзиёев: “Ўзбекфильм” аввал ҳаробага айланган эди”