2021 йил 31 июль куни соат 18:00ларда Поп туман ИИБ ХПБ профилактика инспектори “Гулистон” МФЙ ҳудудида ўз хизмат вазифасини бажараётган вақтида, Поп туманида яшовчи 1971 йилда туғилган Б.Н. спиртли ичимликдан маст ҳолда ўзига тегишли бўлган Нексия-2 русумли автомашинасини бошқарганлиги аниқланган.
Б.Н.нинг ёнида бўлган Поп туманида яшовчи 1984 йилда туғилган аёл кўчада уятли сўзлар билан сўкиниб бақир-чақир қилиб ИИБ ходимларини қонуний талабларига бўйсинмай фаол қаршилик кўрсатган, ИИБ ходимлари Б.Н.ни содир этган ҳуқуқбузарлиги бўйича 1-сонли ИИБ биносига олиб келаётган вақтда 1995 йилда туғилган Б.Н.нинг ўғли ҳамда унинг таниши Поп туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган фуқаролар ИИБ ходимлари томонидан бошқариб кетилаётган Нексия-2 русумли автомашинани тўхташга мажбур қилиб, отасини ИИБ олиб кетилаётганлиги учун ИИБ ходимларига фаол қаршилик кўрсатиб жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузиб жанжал кўтарган. Профилактика инспектори ҳолат юзасидан унинг маҳалласига ёндош бўлган уч нафар профилактика инспекторларини ёрдамга чақирган.
Профилактика инспекторларига қаршилик кўрсатган фуқаролар Поп туман ИИБга олиб келиниб, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.
Фуқароларни ИИБга олиб бориш жараёнида хеч кимга тан жароҳати етказилмаган.
2021 йил 13 август куни Жиноят ишлар бўйича Поп туман суди томонидан фуқаро Б.Н.нинг автотранспорт машинасини маст ҳолатда бошқарганлиги учун унга нисбатан 1 йил 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этиб, баъзавий ҳисоблаш миқдорининг 25 баробари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Поп туман ИИБ ҲПБ ТП профилактика инспекторлари томонидан ҳуқуқубузар фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ноқонуний харакатлар содир этилмаган.
Тасодифий хабарлар
Тўқаев Ўзбекистонга келяпти
22 та депутат Бобожоновга “Босар-тусарини билмаган депутат” номли видеолавҳа юзасидан мурожаат йўллади
ЙҲХББ ҳайдовчиларни огоҳлантиряпти
Тезкор: Тошкентда меҳмонхона олдига бомба ўрнатилдими?
Наманганда чақалоқларни қасддан ўлдириш жинояти содир этилди