Эроннинг Ироқдаги АҚШ базаларига ракета ҳужуми натижасида аввал айтилганидек ҳеч бир америкалик жабрланмай қолмаган. Ҳужумда 11 нафар америкалик ҳарбий жабрланган, уларда мия чайқалиши аниқланган. Бу ҳақда АҚШ Марказий қўмондонлиги маълум қилди.
Ракета ҳужумидан кейин 11 киши Қувайт ва Германияда даволаниш курсидан ўтган.
“8 январь куни Эроннинг Айн ал-Асад базасига ҳужуми вақтида АҚШ ҳарбийларидан биронтаси ҳам ҳалок бўлмади. Баъзилар портлашдан кейин мия чалқалиши учун даволанди”, деган АҚШнинг Марказий қўмондонлиги вакили капитан Билл Урбан.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Президенти Дональд Трамп Эроннинг Эрбилдаги ҳарбий объект ва Айн ал-Асад базасига ҳужуми натижасида биронта ҳам америкалик жабрланмаганини маълум қилганди. Эрон ОАВ эса ҳужум вақтида 80 нафар америкалик ҳалок бўлганини иддао қилганди.
Эрон ҳарбий базага ҳужум генерал Қосим Суламонийнинг ўлими учун жавоб эканини маълум қилиб, Америка яна ҳужум қилса, жавоб берилишини билдирганди.
Тасодифий хабарлар
Минздрав опубликовал статистику по COVID-19
Ўзбекистонда даромад солиғидан озод қилинган касб эгалари рўйхати эълон қилинди. Рўйхатда киракашлар йўқ
Намангандаги “газ муаммоси” бўйича расмий муносабат
Карантинда маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган фарғоналик фуқаро қамоққа олинди
Коронавирус билан боғлиқ ҳозирги вазият жуда хавфли — ЖССТ