Ўзбекистонда 38,4 фоиз ота-оналар мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмаслигини билдирди. Буни прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти экспертлари ўрганди.
Натижаларга кўра, Ўзбекистонда 38,4 фоиз ота-оналар мактабларда берилаётган билим даражасидан қониқмайди. 12,8 фоиз ота-она фарзандларининг билим даражасини юқори, 48,8 фоизи келажакдаги касблар учун етарли деб ҳисоблайди. Аксарият ота-оналар репетитор хизматидан фаол фойдаланади.
61,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, бола учун ўқув юкининг интенсивлиги мақбул даражада. Ота-оналарнинг 25,1 фоизи ўқув юкини юқори, 13,8 фоизи эса паст деб ҳисоблайди. 59,1 фоиз ота-оналарнинг фикрига кўра, мактабларнинг ўқув режасида мактабдан ташқари мустақил равишда ўрганиш мумкин бўлган фанлар мавжуд.
Бундан ташқари, мамлакатда ўқувчилар бошқа мамлакатлардагига қараганда анча кўп ўқийди. Улар учун ҳафталик ўртача юклама 28,2 соатни ташкил қилади. Лекин ўқувчилар бошқа фанларга қараганда математика фанидан нисбатан камроқ таҳсил олиши кузатилган.
Шунингдек, республика мактабларида ўқув-режасига кўра ижтимоий ва амалий фанларга кўпроқ вақт ажратилади. Ўқитувчилар учун дарс соатлари бошқа мамлакатлардагидан жиддий фарқ қилмайди, аммо ўқитиш кунлари анча кўп. Бир ўқитувчига ўқувчилар сони 11,9 нафарни ташкил этиши таҳлилда аниқланган.
Тасодифий хабарлар
Мактаб таъмири учун ота-оналар пул тўламайди - ХТВ
Ижтимоий тармоқларда “НАМАНГАНДА ГАИ ВА ҲАЙДОВЧИ ЎРТАСИДА ТОРТИШУВ” изоҳи билан тарқалган видеолавҳа юзасидан расмий маълумот
Қорақалпоғистонда ЙПХ ходимларини урган раҳбар жазога тортилди (видео)
“Чиқиш қаерда?” “Time” журнали Трампга аталган янги муқовани чоп этди
“Перевод” учун ўтиш баллари расман тасдиқланди